Сирдарё – Афғонистон: ҳамкорликнинг янги босқичи
2026-07-22 18:15:00 / Мажлислар
Айни пайтда Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида “Сирдарё – Афғонистон” инвестиция бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумни очиб берган Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов асрлар давомида шаклланган қўшничилик ва биродарлик ришталарини мустаҳкам иқтисодий шерикликка айлантириш, Сирдарёда ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда бугунги мулоқотлар янги келишувлар ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди.

Форумда Афғонистон Савдо-саноат ва инвестициялар палатаси раиси Саид Карим Ҳошимий ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон, хусусан Сирдарё вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ҳар икки томон учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Форумда 110 нафардан ортиқ афғонистонлик ва 200 нафардан зиёд сирдарёлик тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Учрашувлар доирасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт-импорт алоқаларини ривожлантириш ва ишбилармонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

