Нафас сиқиши фақат касалликдан эмас, шароитдан ҳам экан...
2026-07-10 10:10:00 / Янгиликлар

❌ Аҳвол қониқарсиз, эътирозлар кўп: Марказ фаолияти замон талабларидан анча орқада қолгани, беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитлар мутлақо қониқарсиз эканлиги кескин танқид қилинди. Тўкилиб турган деворлар ва эскирган муҳит нафақат тушкунлик кайфиятини уйғотади, балки даволаниш самарадорлигига ҳам тўсиқ бўлади.
🦠 Касалликнинг хослиги — алоҳида ёндашувни талаб этади! Фтизиатрия (сил) ва пулмонология - бу шунчаки оддий йўтал эмас. Бу ердаги инфекцияларнинг ўзига хослиги, юқувчанлик даражаси юқорилиги сабабли беморларни ажратиш, уларни тўғри диверсификация қилиш ҳаётий заруратдир. Ҳозирги ҳолатда эса ушбу нозик жиҳатлар инобатга олинмаган.
Кескин чоралар ва янгиланишлар режаси белгиланди:
1️⃣ Капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш: Марказ биноси таъмирланади. Ҳудуд ям-яшил, тоза ва беморлар нафас олиши учун қулай бўлган чин маънодаги сиҳатгоҳ қиёфасига келтирилади.
2️⃣ Пулмонология учун АЛОҲИДА янги бино: Инфекциялар бир-бирига аралашиб кетмаслиги, ўпка касалликларига чалинган беморларга хавфсиз ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида янги бино қурилади.
