Эркинжон Турдимов Янгиердаги "Фазилат" маҳалласи ободончилигини танқид қилди
2026-07-09 16:30:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Янгиер шаҳрининг «Фазилат» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги аҳволни кўздан кечирди.
Асосан икки қаватли уйлардан иборат бу маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, одамлар учун муносиб шароит яратилмагани бўйича шаҳар маъмурияти ва масъул раҳбарларнинг фаолияти қаттиқ эътирозга сабаб бўлди.
Вилоят ҳокими маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган асл муаммоларни эшитди. Юзага келган вазиятни тезкорлик билан тузатиш мақсадида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Эндиликда қисқа фурсатда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
▪️маҳалла ҳудуди тўлиқ тартибга келтирилиб, ободонлаштирилади;
▪️янги пиёдалар йўлакчалари (тротуарлар) қурилади;
▪️дарахт ва кўчатларни парваришлаш учун тизимли суғориш тармоғи ташкил этилади;
▪️ички йўллар таъмирланади.
Ишларнинг бориши ва сифати қатъий назоратга олинди.
