Гулистон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-07-04 12:40:00 / Янгиликлар
Бугун Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ўтказилиб, унда вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан 214 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тезкор чоралар белгиланди, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар бўйича эса аниқ вазифалар юклатилди.
Қабулда билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги Ижро назорати платформаси орқали назоратга олинди ҳамда уларнинг ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб борилади.
🎥 Видеода сайёр қабул жараёни ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қабулни ташкил этиш, мурожаатларни ҳал этиш ва аҳоли билан очиқ мулоқотнинг аҳамияти хусусидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
