Пахта етиштиришда илмий ёндашув ва хорижий тажриба – юқори ҳосил гарови
2024-07-01 12:00:00 / Янгиликлар
Вилоятимизда бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Сардоба туманида жойлашган “Индорама агро” хорижий корхонаси пахта даласида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.

Айни вақтда 608 гектар майдонда ғўзанинг хорижий “Чжун Таи 2” нави парваришланаябди. Эътиборли жиҳати, бу жараёнларда хитойлик агрономлар ва навшунос олимлар бевосита ўзлари иштирок этмоқда.
Хориж мутахассислари билан суҳбат чоғида Иброҳим Абдураҳмонов вегетация даврида алоҳида назорат олиб бориш, уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш каби жиҳатлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ғўза парваришига илмий ёндашув, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри ташкил этиш ҳар бир гектардан ўртача 70-80 центнер ҳосил олишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.
