Сирдарё вилоятида 2025 йилда амалга оширилган ишлар
2026-03-16 14:45:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда 11,1 млрд.сўмлик 100 % қурилиш ишлари амалга оширилган.
Мазкур маблағлар хиобига 57 та уйда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 1976 та хонадонда монтаж ишлари, 2409 та хонадонда стояк урнатиш ишлари бажарилган
Уй-жой фонди бўйича.
Жорий йилда 176 та кўп қаватли уйлар таъмирланди. Шундан, 126 та уйларнинг том қисми, 138 та кириш йўлаклари, 65 та уйларнинг фасад қисмлари, 40 та уйнинг ертўла қисми таъмирланди, 78 та электр тақсимловчи шитлар ва
55 та темир эшиклар ўрнатилди.
Гулистон шаҳрида 28 та, Янгиер шаҳрида 17 та, Ширин шаҳрида 24 та, Боёвут туманида 2 та, Гулистон туманида 1 та, Мирзаобод туманида 32 та, Оқолтин туманида 22 та, Сардоба туманида 13 та, Сайхунобод туманида 10 та, Сирдарё тумани 2 та ва Ховос туманида 25 та.
Уй-жой қурилиши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-февралдаги 26-сон Фармонига мувофиқ, 2025 йил вилоят бўйича 3100 та хонадондан иборат
72 та кўп қаватли уй-жойлар қуриб (100 фоиз) фойдаланишга топширилган.
Ичимлик сув бўйича.
Жорий йилда давлат дастурлар ҳисобига 141,8 км ичимлик ва 21,7 км оқова сув тармоқлари ва 34 та сув иншоотлари қурилиш ҳамда реконструкция қилиш ишлари бажарилиб, ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 7,7 фоиздан 88,4 фоизга етказилди.
Гулистон шаҳрида 62 км, Янгиер шаҳрида 4,2 км, Боёвут туманида
16,7 км, Мирзаобод туманида 16,2 км, Сардоба туманида 9,4 км, Сайхунобод туманида 1,3 км, Сирдарё туманида 2,8 км, ва Ховос туманида 50,8 км.
Йўл инфратузилмаси бўйича.
Жорий йилда дастурлар асосида 525 млрд. сўм маблағ ҳисобига 798 км автомобиль йўллари ва 6 дона кўприклар таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек 353 км ички йўллар таъмирланди.
Гулистон шаҳрида 29,4 км, Ширин шаҳрида 2,7 км, Янгиер шаҳрида 14 км, Боёвут туманида 33,8 км, Гулистон туманида 49,6 км, Мирзаобод туманида 40,8 км, Оқолтин туманида 21,4 км, Сардоба туманида 25,2 км, Сайхунобод туманида 40,6 км, Сирдарё туманида 54,1 км, Ховос туманида 41,3 км.
Экология бўйича.
Жорий йилда “Яшил макон” дастури доирасида жами 10,8 млн дона (9,1 млн баҳор ва 2025 йил 28 ноябр ҳолатига 1,7 млн куз) мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Боёвут туманида 1,4 млн дона, Гулистон туманида 1,3 млн дона, Мирзаобод туманида 1,6 млн дона, Оқолтин тумани 1,3 млн дона, Сардоба тумани 1,2 млн дона, Сайхунобод тумани 1,3 млн дона, Сирдарё тумани 1,3 млн донда, Ховос тумани 1,2 млн дона, Гулистон шаҳар 82,6 минг дона, Янгиер шаҳар 70 минг дона, Ширин шаҳар 46 минг дона.
Транспорт бўйича.
Жорий йилда маҳаллий тадбиркорлар томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган жами 77 дона янги замонавий автобус ва микроавтобуслар харид қилиниб, 6 та янги автобус йўналишлари очилди, вилоятда 38 та замонавий автобекат ташкил этилди.
2026 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар.
Инвестиция дастури бўйича. (ПҚ-393)
Жорий йил вилоятда 73 та объект жами 641,7 млрд сўмлик қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Жумладан:
22 та мактаб 103,1 млрд сўм, 3 та мактабгача таълим ташкилоти
16,8 млрд сўм, 6 та тиббиёт муасасасси 19,4 млрд сўм, 2 та ичимлик ва оқова сув объекти 8,1 млрд сўм, 2 та иссиқлик таъминоти объекти
5,2 млрд сўм, 4 та автомобиль йўллари 56,0 млрд сўм, 12 та ирригация ва мелиорация объекти 90,3 млрд сўм, 1 та ўрмон хўжалиги объекти 0,5 млрд сўм, 4 та кичик саноат зонаси мухандислик коммуникация яхшилашга 130,0 млрд сўм ҳамда 17 та бошқа объетларга 211,6 млрд сўм ажратилган.
Бугунги кунда мазкур объектларда қурилиш таъмирлаш ишлари амлга оширилмоқда.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган лойихалар. (85 млн.доллар)
Жорий йил вилоятда 64 та объект жами 1020,0 млрд сўмлик қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Жумладан:
22 та мактаб 224,3 млрд сўм, 17 та мактабгача таълим ташкилоти
138,3 млрд сўм, 7 та тиббиёт муасасасси 72,5 млрд сўм, 2 та ичимлик ва оқова сув объекти 270 млрд сўм, 3 та йўл инфраттузилмаси объекти
73,0 млрд сўм, 3 та ирригация ва мелиорация объекти 55 млрд сўм,
ҳамда 10 та бошқа объетларга 186,7 млрд сўм ажратилган.
Бугунги кунда мазкур объектларни лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилиб экспертиза хулосалари олинмоқда. Электр таъминоти.
Жорий йил 6,94 млрд сўмлик давлат дастури маблағлари ҳисобига
2 771,2 км электр тармоқлари ва 1149 дона трансформатор пунктларини жами 6,94 млрд сўмлик мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Боёвут тумани 330,0 км тармоқ ва 127 дона трансформатор
784,0 млн.сўм, Гулистон тумани 300,0 км тармоқ ва 118 дона трансформатор
725,5 млн.сўм, Мирзаобод тумани 291,0 км тармоқ ва 115 дона трансформатор 711,5 млн.сўм, Оқолтин тумани 193,0 км тармоқ ва 99 дона трансформатор 533,5 млн.сўм, Сардоба тумани 230,0 км тармоқ ва 93 дона трансформатор 582,0 млн.сўм, Сайхунобод тумани 327,0 км тармоқ ва 129 дона трансформатор 783,5 млн.сўм, Сирдарё тумани 327,0 км тармоқ ва 131 дона трансформатор 792,5 млн.сўм, Ховос тумани 325,0 км тармоқ ва 128 дона трансформатор 779,0 млн.сўм, Гулистон шаҳар 236,2 км тармоқ ва 118 дона трансформатор 680,9 млн.сўм, Янгиер шаҳар 123,0 км тармоқ ва 64 дона трансформатор 381,5 млн.сўм, Ширин шаҳар 89,0 км тармоқ ва 27 дона трансформатор 187,0 млн.сўм.
Табиий газ бўйича.
Жорий йил жами 78,2 км газ қувурлари ва 836 та газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилади.
Гулистон шаҳрида 16,9 км, Янгиер шаҳрида 11,9 км, Оқолтин туманида
3,9 км, Боёвут туманида 3,8 км, Гулистон туманида 11,8 км, Сирдарё туман 8,0 км,Бахт шаҳар 3,6 км, Сайхунобод туманида 1,6 км, Ховос туманида
6,1 км ва Мирзаобод туманида 10,7 км,
Уй-жой қурилиши.
Жорий йил жами 20 та 3210 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Боёвут тумани “Янги Ўзбекистон” массивида 20 та
Йўл бўйича.
Жорий йил 594,8 млрд сўмлик давлат дастурлари асосида 758 км автомобиль, 349,7 км ички йўллар ҳамда 3 дона кўприклар таъмирланади.
Шундан,
Халқаро ахамиятидаги 194 км йўллар 127,5 млрд сўмга;
Давлат ахамиятидаги 273 км йўллар 52,4 млрд сўмга;
Махаллий ахамиятидаги 291 км йўллар 15,0 млрд сўмга;
Ички кўчалар 349,7 км йўллар 205,0 млрд сўмга.
Уй-жой фондини яхшилаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 05 февқралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-48 сонли қарори 2-иловасига асосан Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган 25 млрд 565 млн. сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларига 35 та болалар майдончалари, 31 та умумий фойдаланишдаги хожатхоналар, 636 п.м ирригация тармоқларини қуриш ҳамда 46,0 минг кв.м йўлаклар бетонланади.
ПҚ-48-сонли қарорнинг 5-иловасига асосан 2026 йилда 133 та кўп қаватли уйлар таъмирланади.
Шундан, 21 та уйларнинг том қисми, 314 та кириш йўлаклари, 31 та уйларнинг фасад қисмлари, 17 та уйнинг ертўла қисми таъмирланди, 57та электр шитлар ва 66 та темир эшиклар ўрнатилади.
Гулистон шаҳрида 52 та, Янгиер шаҳрида 9 та, Ширин шаҳрида 23 та, Боёвут туманида 4 та, Гулистон туманида 2 та, Мирзаобод туманида 9 та, Оқолтин туманида 6 та, Сардоба туманида 10 та, Сайхунобод туманида 3 та, Сирдарё тумани 9 та ва Ховос туманида 6 та.
Ичимлик сув бўйича.
Жорий йил 278,1 млрд сўм давлат дастури маблағлари ҳисобига 7,5 км ичимлик, 200,6 км оқова сув тармоқлари ва 27 та сув иншоотлари қурилиш ишлари бажарилса, халқаро молия маблағлари ҳисобидан 73 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиб, реконструкция қилинади ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 88,4 фоиздан 89,5 фоизга етказилади.
Гулистон шаҳрида 121,8 км, Сайхунобод туманида 3,5 км, Сирдарё туманида 79,8 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини, Шунингдек, халқаро молия маблағлари ҳисобидан Янгиер шахрида 10,7 км, Сайхунобод туманида
15,5 км, Сирдарё туманида 17,7 км, Боёвут туманида, Оқолтин туманида
9,6 км ва Гулистон туманида 18,5 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилади.
Транспорт бўйича.
Жорий йил маҳаллий тадбиркорлар томонидан жами 30 дона янги замонавий автобус ва микроавтобуслар харид қилиниб, 5 та янги автобус йўналишлари очилади.
Янгиер шаҳрида 5 та микроавтобус, 1 та автобус йўналиши, Боёвут туманида 5 та автобус, 5 та микроавтобус, 1 та микроавтобус йўналиши, Сирдарё туманида 5 та автобус, 5 та микроавтобус, 2 та автобус йўналиши, Мирзаобод туманида 5 та микроавтобус, Оқолтинга туманида 1 та микроавтобус йўналиши.
Экология бўйича.
Жорий йил “Яшил макон” дастури доирасида жами 14 млн дона (5.3 млн баҳор ва 8,8 млн куз) мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилaди.
Боёвут туманида 1,7 млн дона, Гулистон туманида 1,7 млн дона, Мирзаобод туманида 1,8 млн дона, Оқолтин тумани 1,7 млн дона, Сардоба тумани 1,7 млн дона, Сайхунобод тумани 1,7 млн дона, Сирдарё тумани 1,8 млн донда, Ховос тумани 1,7 млн дона, Гулистон шаҳар 100 минг дона, Янгиер шаҳар 83 минг дона, Ширин шаҳар 47 минг дона.
I. Пахтачиликда.
Сирдарё вилояти туманларида 2025 йил ҳосили учун
73 минг гектар майдонда пахта етиштирилган.
Шундан 65 минг гектар майдонда хорижий ва 8 минг гектар майдонга маҳаллий навлар экилган бўлиб, ғўза майдонларида ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари амалга оширилган.
Жумладан, 344,2 минг тонна (108,4%) ҳосил йиғиб-териб олиниб, ўртача ҳосилдорлик 47,2 центнерни ташкил этди бўлса, шундан хорижий 308,1 минг тонна ўртача 47,4 центнерни ва маҳаллий навлардан ўртача 36,1 минг тонна ўртача 45,1 центнер ҳосилдорликка эришилган.
Ушбу майдонларда 196 та пахта териш машиналари ҳамда 1 585 та пахта ташиш машиналари жалб қилиниб, 286,8 минг тонна (90,3%) пахта машиналар ёрдамида ва 57,4 минг тонна (18,1%) пахта уюшмаган аҳоли ҳашарчилар томонидан қўл терими ёрдамида териб олинган.
2026 йилда вилоятда 75,2 минг гектар майдонга пахта экиш режалаштирилган.
Шундан, 25 минг гектарига 76 см якка қатор ва 50 минг (Шинжон тажрибаси асосида 50 минг) гектарига қўшқатор интенсив усулда экиш схемалари жорий этилади.
Кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий чигит навлари экиладиган майдонлар 64,2 минг гектарга етказилади ва маҳаллий серҳосил эртапишар навлардан 11 минг гектар экиш режалаштирилган.
Ушбу майдонлардан 390 минг тонна ўртача 51,8 центнердан ҳосил олиш прогноз қилинган.
Шунингдек пахтачиликда механизациялаш даражасини 91 фоиздан ошириш мақсадида хориждан 50 та пахта териш машинаси, 86 та кўп функцияли сеялка ва 225 та плёнка йиғадиган ва бошқа агрегатлар олиб келинади.
II. Ғаллачиликда.
2025 йил ҳосили учун 73 минг гектар сувли майдонда
73 минг гектарда аҳоли истеъмоли ва чорвачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун бошоқли дон экинлари парвариш қилинган.
Бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш учун 283,7 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.
Энг асосийси, 84 та фермер томонидан 2,1 минг гектардан кўпроқ майдонда имтиёзли кредит олмасдан, ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирилган.
Ғалла майдонларидан жами 585,8 минг тонна (сувлида 635,3 минг тонна)дон ўриб олиниб, бир гектар сувли майдонда ўртача ҳосилдорлик 80,2 центнерни (ўтган йилга нисбатан 0,4 центнер кўп) ташкил қилди.
Жумладан, Мирзаобод, Оқолтин, Боёвут, Гулистон, Сирдарё ва Сайхунобод туманларида 80-85 центнер, қолган туманларда ҳам 70-75 центнерни ташкил қилди.
Вилоят бўйича 243 нафар (12%) субъектлар 100 центнердан юқори, 205 нафар (10%) субъектлар 85-95 центнер, 769 нафар (38%) субъектларда
75-80 центнергача ҳосилдорликка эришилди.
Йиғиб олинган ғалланинг 78,9 минг тоннаси давлат захирасига, 15,1 минг тоннаси уруғликга, 120,3 минг тоннаси ғаллачилик фермер хўжаликлари томонидан биржа савдоларига чиқариш мақсадида вақтинча сақлаш учун жамғарилган. Жорий йил мавсуми якуни билан ғаллачилик фермер хўжаликлари ихтиёрида 371,5 минг тоннага яқин дон қолди.
2026 йил ҳосили учун 72,1 минг гектар шундан, 35,5 минг гектар очиқ майдон, 36,6 минг гектар очиқ майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экилиб парвариш қилинмоқда.
Ушбу майдонларнинг 6,9 минг гектари 3-4 барг ва 65,2 минг гектари туплаш фазасида ривожланмоқда.
Бугунги кунда ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан эрта баҳорги биринчи озиқлантириш ишлари 72,1 минг гектарда тўлиқ амалга оширилди, азотли минерал ўғитлар билан 4-5 марта, макро ва микро элементларга бой ўғитлар билан 3 марта озиқлантирилди, бугунги кунда шарбат усулида суғориш натижасида 650 минг тонна ғалла ҳосили олиниши бўйича барча ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни амалга оширилиб, ўртача 90 центнердан ғалла ҳосили йиғиб олиниши кутилмоқда.
III. Озиқ-овқат.
2025 йил якунлари билан 19,1 трлн.сўмлик (106,9%) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.
Вилоятда 2025 йилда 12,1 минг гектарга сабзавот, 20,7 минг гектарга полиз, 2 минг гектарга картошка, 4,5 минг гектарга дуккакли, 11,8 минг гектарга мойли, 10 минг гектарга шоли, 24,7 минг гектарга озуқа, 1,1 минг гектарга мева экилган.
Хусусан:
асосий майдонларга 48,9 минг гектар шундан, деҳқон хўжаликларида 13,1 минг гектар, боғ-токзорлар орасига 1,8 минг гектар, дала четларига 4,8 минг гектар.
Ушбу майдонлардан, 352,9 минг тонна сабзавот, 417,7 минг тонна полиз, 74,8 минг тонна картошка, 51,6 минг тонна мева, 18,7 минг тонна узум, 53,7 минг тонна дуккакли, 22,7 минг тонна мойли экинлар ҳосили етиштирилган.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мева-сабзавотни қайта ишлаш даражаси 31,5 фоизга, гўшт ва гўшт маҳсулотлари қайта ишлаш даражаси 54 фоизга, сут маҳсулотлари қайта ишлаш даражаси 70,4 фоизга етказилган.
Шунингдек, вилоятда 80,6 минг тонна юмшоқ буғдой ва спелта уни
(2024 йилга нисбатан 14,7 % га кўпайган) ишлаб чиқарилган.
2026 йилда вилоятда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида қиймати 1 019,6 млрд сўмлик 39 та лойиҳа ишга туширилади.
Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобидан мева-сабзавотни қайта ишлаш даражаси 36 фоизга, гўштда 37,7 фоизга ва сутни қайта ишлаш 18,5 фоизга етказилади;
Вилоятда 2026 йил якуни билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилиши таъминланади.
Жумладан, пахта 390 минг тонна (+45,7 минг тонна), донли экин 684,2 минг тонна (+48,9 минг тонна), картошка 81,2 минг тн (+6,4 минг тонна), сабзавот 379 минг тонна (+26 минг тонна), полиз 445,2 минг тонна (+27,7 минг тонна), мевалар 55 минг тонна (+3,4 минг тонна), узум 21 минг тонна (+2,2 минг тонна), гўшт 84,3 минг тонна (+3,7 минг тонна), сут 438 минг тонна (+18,4 минг тонна), тухум 253,1 млн дона (+10,1 млн дона) ва балиқ 13,5 минг тонна (+1,7 минг тонна) етиштирилади;
Вилоятда қишлоқ хўжалигида ялпи ишлаб чиқариш 20,4 трлн сўм (106,7 фоиз)га эришилади.
Хусусан, деҳқончиликда 108,5 фоизга (+0,8 трлн сўм) ва чорвачиликда 104,3 фоизга (+0,3 трлн сўм) ўсиши прогноз қилинган.
IV. Саримсоқ пиёз.
Вилоятда туманларида 2025 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан август-сентябр ойларида 637 гектар майдонда саримсоқпиёз (чеснок) экиб етиштирилган бўлиб, ушбу майдонлардан, 5 950 тонна ҳосил олишга эришилди.
2026 йил ҳосили учун август-сентябр ойларида 338 гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликларида интенсив технологияси асосида саримсоқпиёз (чеснок) экини экилиб, 2,9 минг тонна саримсоқ маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.
VI. Кластерлар лойихалари бўйича.
Вилоятда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўтган 2025 йилда жами қиймати 2 016 млрд.сўм бўлган 19 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва натижада 2 442 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Йил якунида жами қиймати 1 194 млрд.сўм бўлган 12 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, шундан кластерлар ўз маблағлари ҳисобидан 426,3 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 484 млрд.сўм ва 22 млн.доллар хорижий кредит линиялари ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, 1 172 та янги доимий иш ўринлари яратилган.
Ишга туширилиши кечиккан 7 та инвестицион лойиҳалар 2026 йилнинг
2-чораги якунига қадар тўлиқ амалга оширилиши натижасида 822 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 1 270 та доимий янги иш ўринлари амалга оширилиши таъминланади.
VIII. Боғдорчилик бўйича.
2025 йилда туман ҳудудларида иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ-токзорлар ўрнида жами 2 минг гектар шундан 1,7 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ҳамда 271 гектар токзорлар барпо этилган.
Мисол учун, Сардоба туманидаги «Уз сеган Сирдарё» МЧЖ 40 гектар анор, Ховос туманидаги «Боғи марварид нили» МЧЖ 30 гектар олма, «Боғистон сабз» МЧЖ 30 гектар узумзорлар плантациялари ташкил этилган.
Барча тоифадаги хўжаликларда 50,9 минг тонна (31,1 минг тонна фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида) мева-узум маҳсулотлари етиштирилди.
2026 йилда вилоят туманлардаги 670 гектар иқтисодий самарасиз боғ-токзорларини бузиш ҳамда янгидан 1 минг 170 гектар саноатлашган боғ-токзорлар барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқилган.
Янги барпо этиладиган мевали боғ-токзорлар учун талаб этиладиган 981 минг дона экспортбоп, фитосанитар тоза ва сертификатланган кўчатларни етказиб бериш бўйича таъминотчи корхоналар (Академик М.Мирзаев номидаги БУВИТИ филиаллари ва Фарғона вилоятидан «Мирзо Хамиджон Файзулло саҳоват» МЧЖ, «Арслонбоп кўчатчилик» МЧЖ) ҳамда боғ-токзорлар барпо этувчи ташаббускорлар ўртасида шартномалар тузиш ишларини ташкил этилди.
Бундан ташқари, Сардоба тумани Дўстлик ҳудудидаги захирадаги ер майдонига янги саноатлашган боғ барпо этиш мақсадида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими ташаббуси билан Хитойлик инвесторларга 275 гектар интенсив боғ барпо қилиш лойиҳаси таклиф қилиниб, инвестор томонидан 2 млн АҚШ долларлик инвестиция киритиш орқали олхўри плантацияси ташкил этиш ва етиштирилган мевани қайта ишлаб, экспортга йуналтириш, ёш ниҳоллар орасида дуккакли маҳсулотлар етиштириб, тўғридан-тўғри экспортга чиқариш режалаштирилган.
2026 йилда барча тоифадаги хўжаликларда босқичма-босқич мевали боғ-токзорлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш ҳисобига 67,4 минг тонна мева-узум етиштириш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинган.
IX. Пилла етиштириш бўйича.
Сирдарё вилоятида 2025 йилда 13 817 қути ипак қуртини парваришлаб 829 тонна тирик пилла етиштириш белгиланган.
Амалда 48 та инкубаторияларда жонлантирилиб, шартномага мувофиқ фермер хўжаликлари ва касаначиларга парваришлаш учун тарқатилган.
Шунингдек, вавсум давомида ипак қуртлари парваришланиб, Боёвут туманида 125,2 тонна, Гулистонда 124,0 тонна, Мирзаободда 83,1 тонна, Оқолтин, Сардоба, Ховос туманларида 83 тоннадан, Сайхунобод 124,0 тонна, Сирдарёда 124,2 тонна, жами 829,5 тонна (100,1%) пилла хомашёси етиштирилди.
Бундан ташқари пилла етиштириш мавсумида аҳолини бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратилиб, соҳада банд бўлганлар сони 8 954 тага етказилди.
Ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш борасида ҳам вилоятимизда тутзорларни реконструкция қилиш, тут кўчатлари экиш ишлари олиб борилди. Хусусан, фермер хўжаликлари дала четлари 4 448,7 минг туп, тутзорлар хатосини тўлдириш учун 2 034,7 минг дона, тутзорларни реконструкция қилиш учун 573,3 гектар ер майдонига 828 минг дона, жами 7 311,4 дона тут кўчатлари экилди.
2026 йилда соҳада бир қатор ишлар олиб бориш белгиланган бўлиб улар, 13 817 қути ипак қуртини парваришлаш ҳамда 829 тонна пилла хомашёси етиштириш, шунингдек 9 000 нафар аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат.
Пилла хомашёсини етиштириш борасида ҳозирда шартнома тузиш, мавсумга инкубаторияларни тайёрлаш ва ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан 2026 йилда 405,9 гектар тутзорларни реконструкция қилишга 811,3 минг дона тут кўчатлари экиш, фермер хўжаликлари дала четларига 1 млн дона тут кўчатлари экиш вазифалари белгилаб олинди.
Х. Ирригация ва мелиорация ишлари, сув тежовчи технологиялар ва томчилатиб суғориш, каналларни бетонлаш, насос станцияларини фаолияти.
Вилоятда суғориладиган ер майдони 287,4 минг гектарни ташкил этиб, жами сув ресурсларининг ўртача 95 фоизи қишлоқ хўжалигида, 5 фоизи коммунал-маиший, саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фойдаланилади.
Вилоятда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга хизмат қиладиган жами 5 907,7 км суғориш тармоқлари мавжуд.
Шундан, 631 км магистрал ва хўжаликлараро, 1 882,1 км туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМлар ҳисобидаги каналлар ҳамда 3 394,6 км кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқлари ҳиссасига тўғри келади.
Каналлар ва суғориш тармоқларининг қарийб 70 фоиз қисми тупроқ ўзанли каналларни ташкил қилади. Шу сабабли сувнинг 30-35 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолмоқда.
Сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежаш бўйича:
2025 йилда вилоятда сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, сувни тежовчи агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобига 680 млн куб метргача сув тежалишига эришилди.
2026 йилда сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан йилига 748 млн куб метр сув тежалишига эришилади.
Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳалари бўйича:
2025 йилда 82,8 км суғориш тармоқлари, коллектор-дренаж тармоқларининг 4 км қисмида қуриш ва реконструкция ҳамда 310,8 км коллектор, 190 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари, 200 дона мелиоратив тик қудуқларни таъмирлаш ва 100 дона кузатув қудуқларига драйвер қурилмалари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 126,8 млрд сўм маблағ ажратилган.
Амалга оширилган ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида 2025 йилда жами 10,9 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланди;
19,3 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;
9 минг гектар шўрланган майдонлар қисқаришига эришилди.
Сирдарё туманидаги «Дўстлик-16» каналини бетонлаштириш натижасида каналнинг охирида жойлашган 1 460 гектар сув таъминоти оғир майдонлар кафолатли сув билан таъминланишига эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг (23.09.2024 й. ПҚ-330–сон) қарорига асосан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2025 йилда аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш бўйича Республика миқёсида кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилди.
Бунда, 44 та объект доирасида умумий қиймати 42,4 млрд сўм бўлган 18,5 км суғориш тармоғи бетонланди, 30,3 км лоток тармоғи, 0,7 км қувур, 25 та суғориш қудуқлари қурилди, 15 та насос агрегати ўрнатилди.
Натижада, 44 та маҳаллалардаги 11 минг та хонадонларнинг 1,5 минг гектар томорқа майдонларининг сув таъминоти яхшиланишига эришилди.
2026 йилда ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш лойиҳаларига 133,3 млрд.сўм ажратилади.
Ушбу маблағлар ҳисобига 60,4 км каналлар, 14 км лоток тармоқлари, 11,9 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 675 км коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, 206 км узунликдаги каналлар, 291 та гидротехника иншооти ҳамда 291 та гидропост таъмирланади ва тикланади.
Натижада каналларнинг фойдали иш коэффициенти 0,67 дан 0,7 гача оширилади, 8,7 млн куб метр сув иқтисод қилинади, 13 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади, 20 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланади ва 1 минг гектар шўрланган майдонлар қисқаришига эришилади.
Сирдарё вилоятида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича:
Вилоятда 2025 йилда 81,7 минг гектар майдонда ёки суғориладиган майдонларнинг 28 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.
Шундан, 16,7 минг гектар томчилатиб, 4,81 минг гектар ёмғирлатиб, 2,41 минг гектар дискрет ҳамда 5 минг гектар кўчма эгилувчан қувур ва эгатга плёнка тўшаб суғориш технологияси жорий этилиб, 53,18 минг гектарда лазерли текислаш ишлари амалга оширилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун имтиёзли кредит ҳамда ташаббускорларнинг ўз маблағлари жалб этилиб, Давлат бюджети ҳисобидан субсидия бериш орқали харажатларнинг бир қисми қоплаб берилди.
Натижада, 81 минг гектар майдонларнинг сув таъминоти яхшиланди, ҳосилдорлик 20-25 фоизга ошиб, 2025 йилда 196 млн м3 сув иқтисод қилинди.
2026 йилда 36,45 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилиш белгиланган.
Шундан, 8,4 минг гектари томчилатиб, 2,5 минг гектар ёмғирлатиб, 2,0 минг гектар дискрет ҳамда 1,55 минг гектар кўчма эгилувчан қувур ва эгатга плёнка тўшаб суғориш технологияси жорий этилиб, 22,0 минг гектарда лазерли текислаш ишлари амалга оширилади.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 216 млн.м3 сув тежалади ва ҳосилдорлик 20-30 фоизга оширишга эришилади.
Насос станцияларидан самарали фойдаланиш бўйича:
2025 йилда Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станциялардаги 5 та насос ва 4 та электродвигателлар янгиланди ҳамда 3 та частота ўзгартирувчи, 4 та конденсатор ва 264 кВт қуёш панель қурилмалари каби энерготежамкор қурилмалар ўрнатилди.
Энергия тежамкор тадбирларни амалга ошириш, самарали бошқарувнинг йўлга қўйилиши натижасида насос станцияларда 2025 йилда 2.55 млн кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.
2026 йилда Насос станциялардаги эскирган 5 та насос ва 6 та электродвигателлар замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилади, 4 та конденсатор қурилмалари, 3 та частота ўзгартирувчи қурилма, 3 та қуёш панеллари ўрнатилади.
Ушбу тадбирлар натижасида насос станцияларнинг йиллик электр энергия истеъмоли 36,6 млн кВт/соатгача камайтирилади.
