Аграр соҳада аниқ режа ва устувор вазифалар
2026-02-25 09:40:00 / Янгиликлар
Эркинжон Турдимов аграр соҳа мутахассислари билан бирга вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди. Жараёнда Шинжон усулида пахта етиштиришга тайёргарлик ишлари, пиллачиликни ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ариқ-зовурларни бетонлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳолати ҳамда картошка экилиши каби масалалар бирма-бир кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида жорий йилда 646 та фермер хўжалигида 2273 гектар майдонга картошка экилиши, 175 километр ички ариқлар бетонланиши ҳамда 205 километр ариқлар тозаланиши белгилангани маълум қилинди. Бу орқали сувдан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсад қилинганлиги билдирилди.
Ҳар бир йўналиш кесимида амалий натижалар таҳлил қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир гектар ердан унумли фойдаланиш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича шахсий масъулиятни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

