Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг саккизинчи сессияси ўктазилди.
2025-05-30 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин- қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-103-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Мамаюнусова,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида Туман ҳокими ўринбосари Б.Исроилов,
Тумандаги мактабгача таълим ва мактаб таълими муассасалари фаолияти, болаларни соғлом овқатлантириш ва ўқувчиларга берилаётган таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Д.Садриддиновалар ҳисоботи тингланди.
Қолаверса, “Маҳалланинг ижтимоий - иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси” даромадлари ва харажатларининг 2025 йил I чоракдаги ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида, туман Санитария Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳам сессия қатнашчилари диққат марказида бўлди. Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.




