ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2026-11-19 11:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Тимур Исмоилов Шароф Рашидов туманида янгидан ташкил этилган «Мустақилликнинг 35 йиллиги» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. У ерда профилактика инспекторлари ва маҳалла еттилигининг фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли профилактик ишларни олиб бориш ва муаммоларни жойида ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ва маҳалла еттилиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Масъулларга маҳаллада хавфсиз муҳитни шакллантириш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.




