«БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ» ДОИРАСИДА «ҚУВНОҚ СТАРТЛАР» МУСОБАҚАСИ ЯКУНЛАНДИ
2026-11-19 09:00:00 / Янгиликлар
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида спортнинг «Қувноқ стартлар» тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 9–10 ёшли (3–4-синф) ўқувчилардан иборат жамоалар иштирок этди.
Беллашувлар давомида иштирокчилар чаққонлик, тезкорлик, эпчиллик ва жамоавий ҳамжиҳатлик борасидаги маҳоратларини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра:
🥇 1-ўрин — Шароф Рашидов тумани 9-мактаб жамоаси.
🥈 2-ўрин — Зомин тумани 60-мактаб жамоаси.
🥉 3-ўрин — Зафаробод тумани 15-мактаб жамоаси.
Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар Жиззах вилояти Спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда спорт экипировкалари билан муносиб тақдирландилар.
Барча ғолиб ва иштирокчиларни табриклаймиз! Келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин!




