ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-11-03 15:35:00 / Янгиликлар

Жумладан, Янгиобод маҳалласидаги Ёшлик ва Мустақиллик кўчаларини савдо ва сервисга ихтисослашган махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириш бўйича қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида 7 500 квадрат метр брусчаткали ҳамда 4 000 квадрат метр бетон қопламали пиёдалар йўлакларини қуриш, 9 500 квадрат метр майдонда суғориш тизимини ўрнатиш назарда тутилган. Шунингдек, 51 та кўча ёритгичи, 24 та чиқинди қутиси ва 1 та дам олиш айвонини жойлаштириш, 2 та артезиан қудуқ ҳамда 3 та сув сақлаш ҳовузини барпо этиш кўзда тутилган.
Умумий қиймати 4 миллиард 715 миллион сўм бўлган лойиҳа бўйича ишларнинг 64 фоизи бажарилган. Ишларни 2026 йил 13 декабрга қадар якунлаш белгиланган.
Мазкур лойиҳа кўчаларнинг кўркамлигини ошириш, пиёдалар учун қулай муҳит яратиш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.







