КУЁВБОШИ МАҲАЛЛАСИДА СОҲИЛБЎЙИ ҲУДУДИ ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА
2026-11-04 15:00:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида 1,4 километр йўлни асфальтлаш, 117 та қуёш панелли ёритгич ўрнатиш ҳамда 7 020 квадрат метр брусчаткали пиёдалар йўлагини қуриш режалаштирилган. Шунингдек, 2,34 километр узунликда панжара ва 15 та декоратив ёритгич ўрнатиш, каналнинг 2,3 километрлик ён қисмини бетонлаш, 2 та катта ҳамда 5 та декоратив кўприк қуриш кўзда тутилган.
Умумий қиймати 5 миллиард 447 миллион сўмни ташкил этувчи лойиҳанинг ҳозирга қадар 19 фоизи бажарилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 18 декабрга қадар якунлаш белгиланган.
Мазкур лойиҳа маҳалла қиёфасини янада обод қилиш, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун замонавий муҳит яратишга хизмат қилади.




