ЖИЗЗАХ ШАҲРИДАН ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИГА ОЛИБ БОРУВЧИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА
2026-10-30 15:00:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрининг Шодлик маҳалласидан Шароф Рашидов туманидаги Суғдиёна маҳалласи орқали Фориш туманига олиб борувчи автомобиль йўлида кенгайтириш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Айни пайтда йўлнинг қатнов қисмини кенгайтириш, йўл четларига сув оқова лотокларини ўрнатиш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур бунёдкорлик ишлари транспорт воситаларининг хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш, йўл ҳаракати иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш ҳамда ҳудуднинг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.







