ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
2026-10-30 11:00:00 / Янгиликлар
16-Жиззах вилояти сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Назира Мухторова Шароф Рашидов туманидаги 17-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида таълим сифати, педагоглар салоҳияти, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда эришилаётган натижаларга эътибор қаратилди.
Бугунги кунда мактабда 1385 нафар ўқувчига 97 нафар малака тоифасига эга педагог таълим-тарбия бермоқда. Шунингдек, 2 нафар педагог 1000 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи олмоқда.
Қувонарлиси, мактабнинг 34 нафар ўқувчиси миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритган.
Ташриф давомида таълим сифатини янада ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









