Шароф Рашидов туманида ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-10-19 18:00:00 / Янгиликлар

Шароф Рашидов туманида марказда ҳамда маҳаллалардан онлайн уланган 1000 нафарга яқин ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўз фаолиятида натижаларга эришаётган тумандаги етакчи тадбиркорлар иштирокида тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга амалий тавсиялар беришди. Ишлаш истагида бўлган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ҳам келишувларга эришилди.
Мулоқотда билдирилган мурожаат ва таклифлар асосида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд имкониятларга йўналтириш ҳамда муаммоларини ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Асосий мақсад — ҳар бир ёшнинг бандлигини таъминлаш, унинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва даромадли меҳнат билан шуғулланишига кўмаклашиш.









