Камбағалликни қисқартиришда — манзилли ёндашув ва амалий натижа
2026-10-05 14:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда масъул ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Унда маҳаллаларда ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектларнинг иситиш тизимлари, электр ва газ таъминоти, шунингдек, зарур захиралари ҳолати ўрганилмоқда.
Аҳолини куз-қиш мавсумида барқарор коммунал хизматлар билан таъминлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланмоқда.
Асосий эътибор — аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ва амалий натижадорликни таъминлашга қаратилмоқда.





