ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-10-02 14:00:00 / Янгиликлар

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман ташкилот ва корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар, Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг тумандаги ижроси ҳамда 2026-йил сентябрь ойида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Шунингдек, тумандаги тиббиёт муассасалари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Сессияда Ташаббусли бюджет жараёнининг 2026-йил иккинчи мавсумида қўшимча ғолиб деб топилган лойиҳани Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, депутат ташаббуси лойиҳасини молиялаштириш ҳамда туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланиб, муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.






