ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-09-19 14:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди. Унда аҳолининг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифлари бевосита тингланди.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, кадастр, ички кўчаларни таъмирлаш, электр тармоқлари ҳолатини яхшилаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Ҳар бир мурожаатни масъуллар иштирокида атрофлича ўрганиш, кўтарилган масалаларга қонунчиликда белгиланган тартибда ечим топиш ҳамда фуқароларга зарур тушунтиришлар беришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур қабул аҳоли билан бевосита мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини белгилашга хизмат қилди.








