“МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-09-11 16:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманидаги “Мустақилликнинг 35 йиллиги” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ички кўчаларни асфальтлаш ва асфальт ётқизишга тайёрлаш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш ҳамда сув оқизиш лотокларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар маҳалла қиёфасини янада яхшилаш, пиёдалар ва транспорт воситаларининг қулай ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади. Ҳудуддаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.






