ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИК ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-08 14:00:00 / Янгиликлар

Мазкур вазифалар ижроси доирасида Шароф Рашидов туманида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Марказий банк раисининг ўринбосари Санжар Носиров, “Агробанк” АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Турдиев, Марказий банк Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи Мухамадали Ибрагимов ҳамда туман ҳокими Асилбек Ашуров иштирок этди. Шунингдек, тумандаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла банкирлари, тадбиркорлар ва ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар қатнашди.
Мулоқот давомида маҳаллаларда микро, кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали камбағал оилалар аъзоларини даромадли меҳнатга жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган масалалар ҳамда янги лойиҳалар бўйича таклифларини билдирди. Тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқаролар эса ўз бизнес ғоялари, ташаббуслари ва уларни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.
Билдирилган таклиф ва ташаббуслар ўрганилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.









