ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА
2026-08-21 17:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Шароф Рашидов туманида аҳоли учун қулай ва замонавий инфратузилма яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ипак йўли ички кўчасига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлар натижасида ички йўл инфратузилмаси яхшиланиб, аҳоли ва транспорт воситаларининг қулай ҳамда хавфсиз ҳаракатланиши учун янада муносиб шароит яратилди. Шу билан бирга, кўчанинг ободлиги ва маҳалланинг умумий қиёфаси янада яхшиланди.
Янги асфальт ётқизилган кўча маҳалла аҳолисига қувонч бағишлади. Фуқаролар яратилган қулайликлардан мамнун эканликларини билдириб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари учун миннатдорлик изҳор этдилар.






