ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-08-24 14:00:00 / Янгиликлар

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, эксперт ва Ёшлар маслаҳат гуруҳлари аъзолари, шунингдек, тегишли ташкилот ҳамда корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, маҳаллий бюджет ижроси, солиқ тушумлари ва қарздорликни қисқартириш, инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга фаол нуронийларни жалб этиш, электр ва сув таъминотини яхшилаш ҳамда жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қўшкўприк маҳалласида 180 ўринли 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, «Саховат ва кўмак» ҳамда «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари, депутатлик сўровлари ижроси ва туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.









