ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-08-15 11:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида туман ҳокими Асилбек Ашуров томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
























Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.
Ваколат доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан амалий чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.