Шароф Рашидов туманида фуқаролар қабуллари ўтказилди
2026-08-12 12:00:00 / Янгиликлар
Ўтган ҳафта давомида Шароф Рашидов тумани Халқ қабулхонасида тасдиқланган режа-графикка мувофиқ туман ҳокими Aсилбек Aшуров ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар қабуллари ўтказилди.

Қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларда кўтарилган масалалар тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Ваколат доирасидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Қўшимча ўрганиш талаб етиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро етилиши назоратга олинди.




