ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-08-04 11:00:00 / Янгиликлар

Мазкур штаб доирасида «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи А. Исоқжонов бошчилигидаги тезкор ишчи гуруҳ томонидан тумандаги барча маҳаллаларда комплекс ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар жараёнида ҳудудлар хонадонма-хонадон ва кўчама-кўча кўздан кечирилиб, электр ва газ таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммолар аниқланмоқда ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, электр тармоқлари, трансформатор пунктлари, электр узатиш линиялари, табиий газ тақсимлаш тармоқлари ҳамда истеъмолчилар хонадонларидаги ҳолат атрофлича ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилмоқда.
Фуқароларнинг мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, зарур ҳолларда мутахассислар иштирокида таъмирлаш-тиклаш ишлари ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, аҳолига энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда газ ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Махсус штаб томонидан ўрганиш ва амалий ишлар барча маҳаллаларда босқичма-босқич давом эттирилиб, аниқланган муаммоларни тизимли бартараф этиш ҳамда аҳолининг электр ва газ таъминоти сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.







