Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Бобоназарова Жамила Холмуродовнанинг Хавастлик маҳалласи аҳолиси билан навбатдаги очиқ мулоқот кўринишидаги учрашуви ўтказилди
2026-07-28 15:00:00 / Янгиликлар

Мулоқот аввалида Жамила Бобоназарова томонидан Олий Мажлис Сенатининг асосий фаолияти, аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунчилик ислоҳотлари, қабул қилинаётган янги қонунлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ва киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг фуқароларнинг мурожаат, таклиф ва муаммолари тингланди. Аҳоли томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тадбирда иштирок этган мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тегишли тушунтириш ва жавоблар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар депутатлик назоратига олиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур учрашув аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш борасидаги амалий ишларнинг узвий давоми бўлди.


