Шароф Рашидов тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади
2026-07-24 14:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар электр таъминотини яхшилаш, иш билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ўз мурожаат ва таклифларини билдирдилар.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этиладиган масалалар бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Фуқаролар қабуллари аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммо ҳамда таклифларини бевосита ўрганиш, долзарб масалаларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.






