Пайшанба ёшлар куни
2026-07-23 17:20:00 / Янгиликлар

Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ж. Каримов томонидан ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ва замонавий ёндашувларни жорий этиш мақсадида Бобур, Оқтошота, Қорайонтоқ ҳамда Файзобод маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд спорт объектларининг ҳолати, хорижий тилларни ўргатувчи ўқув марказларини ташкил этиш, аҳоли ва ёшларнинг мазмунли дам олиши учун истироҳат боғи барпо этиш, замонавий китоб дўконини очиш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида қурилаётган 13-сонли маданият маркази қурилиши ишларини жадаллаштириш масалалари жойида кўриб чиқилди.
Шунингдек, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган долзарб муаммолар ҳам атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, уларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.







