#Пайшанба_Ёшлар_куни
2026-07-23 15:15:00 / Янгиликлар
Туманнинг Бобур ҳудудида “Пайшанба — Ёшлар куни” муносабати билан Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман ИИБ бошлиғи Ж. Каримов, ҳоким ўринбосарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, Бобур, Файзобод, Қорайонтоқ ва Оқтошота маҳаллалари “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда 3-, 30-, 35- ва 55-сонли умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида ёшларни олий таълим муассасаларига ўқишга тайёрлаш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларда ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, китобхонлик ва спортни ривожлантириш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Туман ҳокими томонидан барча мурожаат ва таклифлар назоратга олиниб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.