ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РEСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-07-18 15:30:00 / Янгиликлар

Унда Шароф Рашидов тумани ҳокими, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тумандаги ёшлар иштирок этди.
Қабул давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касб-ҳунар эгаллаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ўз таклиф ҳамда мурожаатларини билдирдилар.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилотлар иштирокида назоратга олиниб, уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Бундай сайёр қабуллар ёшларнинг муаммо ва ташаббусларини бевосита тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.






