Пайшанба – Ёшлар куни
2026-07-09 16:05:00 / Янгиликлар
Нонисангил маҳалласида илк бор замонавий ўқув маркази фаолият бошлади
Шароф Рашидов туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Нонисангил маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Кўмак” лойиҳаси доирасида “Одил Таълим” ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок етди.
Янги ташкил етилган ўқув маркази ёшларнинг замонавий билим ва касбий кўникмаларни егаллаши, хорижий тилларни ўрганиши, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириши ҳамда келгусида рақобатбардош мутахассис бўлиб вояга етишига хизмат қилади.
Марказда замонавий ўқув хоналари ва сифатли таълим олиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ушбу маскан маҳалладаги ёшларнинг билим олиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил етишда муҳим ўрин тутади.









