Шароф Рашидов тумани ҳокимининг давлат хизматчиларига мурожаати
2026-07-09 15:55:00 / Янгиликлар

Шу боис ҳар бир давлат хизматчиси ўз хизмат вазифаларини юксак масъулият, ҳалоллик ва виждон билан бажариши, халқ манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиши, қонунларга қатъий риоя етиши ҳамда хизмат фаолиятида манфаатлар тўқнашувига ё‘л қўймаслиги лозим.
Айниқса, давлат харидлари, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, давлат мулкини бошқариш, кадрлар билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида шаффофлик, холислик ва қонунийлик тамойилларига қатъий амал қилиш ҳар бир раҳбар ва ходимнинг асосий бурчидир.
Коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, ноқонуний манфаат ёки босимларга қатъий рад жавобини бериш, бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда еса белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга ўз вақтида хабар бериш ҳар бир давлат хизматчисининг фуқаролик ва касбий масъулиятидир.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Олдимизда турган енг муҳим вазифалардан бири — фуқароларга сифатли, тезкор ва адолатли давлат хизматларини кўрсатиш, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ҳамда “Ҳалоллик — енг олий қадрият” тамойилини кундалик фаолиятимизнинг ажралмас мезонига айлантиришдир.
Барчангизни хизмат вазифаларингизни сидқидилдан бажаришга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя етишга, коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз бўлишга, хизмат интизоми ва касб одоби қоидаларига қатъий амал қилишга чақираман.
Ишончим комилки, ҳалол меҳнат, юксак масъулият ва фидойилик билан Шароф Рашидов туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшамиз ҳамда халқимизнинг юксак ишончини оқлаймиз.
Ҳурмат билан,
Асилбек Ашуров
Шароф Рашидов тумани ҳокими
