Такрорий екиш тажрибаси — пахтачиликда янги имкониятлар сари
2026-07-03 17:00:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа доирасида 33 гектар майдонда хитойлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда такрорий пахта екилган бўлиб, орадан қисқа муддат ўтганига қарамай, ниҳолларнинг униб чиқиши ва ривожланиши агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилаётганини кўрсатмоқда.
Такрорий екин сифатида пахта етиштириш бўйича бундай тажрибалар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида янги имкониятларни юзага чиқариши мумкин. Бунда агротехник тадбирларни илмий тавсиялар асосида, ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, хусусан суғориш, озиқлантириш ҳамда парвариш ишларини тўғри ташкил етиш муҳим аҳамият касб етади.
Тажриба майдонидаги дастлабки натижалар ижобий баҳоланмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон шароитида такрорий пахта екиш имкониятларини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш, самарали агротехнологияларни амалиётга кенг жорий етиш ҳамда пахтачилик тармоғида ҳосилдорликни ошириш бўйича муҳим тажриба вазифасини ўташи кутилмоқда.
Шунингдек, тажриба жараёнларини илмий ёндашув асосида давом еттириш, барча агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш ҳамда олинган натижаларни мунтазам таҳлил қилиб бориш бўйича мутахассислар ва фермерлар томонидан зарур ишлар олиб борилмоқда.
Илм-фан, инновацион ёндашув ва амалий тажрибанинг уйғунлиги пахтачиликни янада ривожлантириш, тармоқ самарадорлигини ошириш ва юқори натижаларга еришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.





