National AI Hackathon | Jizzax | Final
2026-07-02 17:55:00 / Янгиликлар

Финалда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалари билан иштирок етган енг кучли жамоалар ўзаро беллашиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Қувонарлиси, Шароф Рашидов тумани ёшлари ушбу нуфузли танловда юқори натижаларни қўлга киритишди.
Тадбиркорлик ё‘налиши бўйича:
1-ўрин — Шароф Рашидов туманининг “Ёш тадбиркорлар” жамоаси;
2-ўрин — Шароф Рашидов тумани ёшларининг “Алетис” жамоаси.
Таълим ва тиббиёт ё‘налиши бўйича еса Шароф Рашидов тумани ёшлари муносиб иштирок етиб, 2-ўринни егаллашди.
Мазкур натижалар туман ёшларининг замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва инновацион лойиҳалар яратиш борасидаги салоҳияти тобора юксалиб бораётганини яна бир бор намоён етди.
Шароф Рашидов тумани ёшлари ва ғолиб жамоаларни еришилган ютуқлар билан самимий табриклаймиз ҳамда келгусидаги нуфузли танлов ва мусобақаларда уларга янада улкан зафарлар тилаймиз!





