“Коррупсиясиз ҳаёт — фаровон келажак гарови!” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
2026-07-03 14:05:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида “Коррупсиясиз ҳаёт — фаровон келажак гарови!” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Асилбек Ашуров, “МАДАД” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари, ҳуқуқшунос експертлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла ходимлари ҳамда фаол фуқаролар иштирок етди.

Семинар давомида коррупсияга қарши курашиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, коррупсиянинг олдини олиш механизмлари, фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар. Семинар-тренингни муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.



