“Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик ойлигини юқори савияда ташкил етиш юзасидан ё‘риқнома йиғилиши ўтказилди
2026-07-01 16:10:00 / Янгиликлар

Йўриқнома йиғилишида Шароф Рашидов тумани ҳокими А. Ашуров, туман прокурори Т. Бекмуратов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ж. Каримов, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Еттилик” аъзолари иштирок этди.
Йиғилиш давомида профилактик ойлик доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли профилактик ишларни самарали ташкил етиш ҳамда мутасадди идоралар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик ойлиги доирасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва тегишли кўрсатмалар берилди. Профилактик тадбирларни тизимли ташкил етиш, ижро интизомини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.




