Шароф Рашидов туманида Ёшлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
2026-07-01 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров, туман ташкилот раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок етди.
Байрам тадбири давомида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ёшлар сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок етиб келаётган ёшлар етакчилари ҳамда турли соҳаларда ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар Шароф Рашидов тумани ҳокими томонидан тақдирланди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Шароф Рашидов тумани Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган консерт дастури намойиш етилди. Шунингдек, таниқли хонанда Равшан Собиров иштирокидаги консерт дастури байрам тантаналарига ўзгача мазмун бағишлади.
Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган мазкур байрам тадбири ёшларнинг билим ва салоҳиятини еътироф етиш, уларнинг ютуқларини муносиб рағбатлантириш ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат, юксак мақсадлар сари интилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи муҳим тадбирлардан бири бўлди.








