Шароф Рашидов тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
2026-06-23 10:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими биринчи ўринбосари Маруф Ергашев иштирокида Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил етилди.

Қабул давомида аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатилиб, фуқароларни қийнаётган масалалар тингланди ҳамда уларнинг ечими юзасидан зарур чоралар белгиланди.
Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ёрдам ва бошқа ё‘налишларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли мутасадди раҳбарларга ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар билан бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг муаммоларини ўз вақтида ҳал етиш, давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етмоқда.





