Пайшанба — Ёшлар куни
2026-06-18 11:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида шахмат-шашка, хорижий тиллар ва тикувчилик йўналишларида фаолият юритаётган ёшларнинг билим ва кўникмалари, эришаётган ютуқлари ҳамда келгусидаги режалари билан танишилди. Ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.
Самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини янада ривожлантириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.



