Шароф Рашидов тумани Оила масканида ёш оилалар билан учрашув ўтказилди
2026-06-15 10:00:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида масканда таълим олаётган ёш никоҳланувчилар билан учрашув ташкил этилиб, “Оила — жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида мустаҳкам оила қуриш, оилавий қадриятларни асраш, эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва масъулият масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида 10 нафар ёш никоҳланувчи жуфтликка махсус сертификатлар ҳамда эсдалик сифатида ўқув-услубий қўлланмалар топширилди.
Шунингдек, ажрим ёқасига келиб қолган 7 та оила билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди. Мутахассислар томонидан уларнинг оилавий муаммолари атрофлича ўрганилиб, амалий тавсиялар берилди. Ўтказилган мулоқотлар натижасида 2 та оила яраштирилиб, оилавий муносабатларни тиклашга эришилди. Қолган 5 та оиланинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур учрашув оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда ёшларни соғлом ва барқарор оила қуришга тайёрлаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.






