Пайшанба — Ёшлар куни
2026-06-11 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида иқтидорли ёшлар ҳамда стартапчилар ўзлари ишлаб чиққан инновацион ғоя ва лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказиб, уларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида маълумот бердилар. Раҳбарлар томонидан ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир якунида Шароф Рашидов туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Шамшодбек Худойбердиев Жанубий Корея томонидан ташкил этилган “Необот” халқаро танловида фахрли 3-ўринни қўлга киритгани муносабати билан туман ҳокими томонидан муносиб тақдирланди.
Ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, янги ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келажакдаги йирик лойиҳаларга замин яратишда муҳим аҳамият касб этади.









