Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди
2026-06-09 17:00:00 / Янгиликлар
Сессияда туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Кенгаш ҳузуридаги експерт гуруҳи ва Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари, шунингдек, туман ташкилот ва корхоналари раҳбарлари иштирок етди.

Сессия давомида туман маҳаллий буджетининг ижроси, ҳудуднинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада такомиллаштириш, Президент қарорлари ижроси, ободонлаштириш хизматлари учун тарифларни белгилаш, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил боғ” ташкил етиш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ё‘налтириш ҳамда маҳаллий буджет маблағларини ажратиш билан боғлиқ масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.









