Шароф Рашидов туман ҳокимлигида “Коррупсияга қарши кураш ва жамиятда ҳалоллик муҳитини шакллантириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди
2026-06-05 17:00:00 / Янгиликлар

Семинар-тренинг давомида коррупсияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятда ҳалоллик муҳитини қарор топтириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг масъулияти ва мажбуриятлари, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар тингланди.
Шунингдек, фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ва бошқа давлат органларига мурожаат қилиш учун зарур бўлган протсессуал ҳужжатларни тайёрлаш тартиблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, коррупсияга қарши муросасиз курашиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Семинар-тренинг сўнгида фаол иштирок этган тингловчиларга сертификатлар топширилди.









