“Пайшанба – Ёшлар куни” муносабати билан учрашув ўтказилди
2026-06-04 15:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Дилмурод Худойшукуров, Шароф Рашидов туман ҳокимлиги, Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт бошқармаси, олий таълим муассасаси вакиллари ҳамда ижтимоий соҳа масъул раҳбарлари ва маҳалла уюшмаси ҳамкорлигида Шароф Рашидов тумани Қулписар маҳалласида жойлашган 34-мактабда маҳалла ёшлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада спорт ва маданий тадбирларни йўлга қўйиш, ёшлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг ташаббусларини амалий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
Мазкур учрашув ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.




