Пайшанба — Ёшлар куни
2026-06-04 14:05:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туман прокурори Т.Бекмуратов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ж.Каримов томонидан туманда миграцияда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида хорижда меҳнат фаолияти билан банд бўлган ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Жумладан, уларнинг меҳнат шароитлари, ҳуқуқий масалалар, хавфсизлик ҳамда ватанга қайтиб келгач иш билан таъминланиш бўйича билдирган фикрлари атрофлича кўриб чиқилди.

Масъуллар томонидан ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидланди.
Шунингдек, ёшларни ватанга қайтгач тадбиркорлик ва касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
Ушбу онлайн мулоқот ёшлар билан очиқ мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда давлат органлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.


