Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида Германиянинг ЗАW-Леипзиг ижрочи директори доктор Матиас Маер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди
2026-05-25 16:00:00 / Янгиликлар
Мазкур учрашувда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Дилмурод Худайшукуров, Жиззах вилояти Касбий таълим бошқармаси бошлиғи Сарвар Назарқосимов ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров иштирок этди.

Мулоқот давомида вилоятда касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш, ёшларни замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Германия тажрибаси асосида дуал таълим тизимини ривожлантириш, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўқувчилар учун амалий кўникмаларни оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.





