Шароф Рашидов туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-05-08 18:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туман ҳокими Асилбек Ашуров бошчилигида туман халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, инфратузилмани ривожлантириш, бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларига оид мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан эса тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Бундай қабуллар аҳоли мурожаатларини тинглаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.





