ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ
2026-05-07 15:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров туман 3-сон техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, ёшларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таълимга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, безорилик, ҳуқуқбузарлик, интернетдан нотўғри фойдаланиш, ёт ғояларга берилиш каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Мутасаддилар томонидан ёшларни илм олишга, касб-ҳунар эгаллашга ва жамиятда фаол бўлишга чақирилди.
Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда бу каби учрашувлар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.




