Шароф Рашидов туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-04-18 11:00:00 / Янгиликлар
Туман ҳокими Асилбек Ашуров бошчилигида ўтган қабулда фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, уй-жой, бандлик ва коммунал соҳаларга оид мурожаатлари тингланди. Ҳар бир масала юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича мас’улларга аниқ вазифалар юклатилди. Очиқ ва самимий мулоқот давомида аҳоли муаммоларини ҳал этиш устувор вазифа экани та’кидланди.






