Саноат кооперациясида янги босқич: Шароф Рашидов туманида муҳим йиғилиш ўтказилди
2026-04-14 17:50:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, саноат тармоқлари ва аҳоли еҳтиёжлари учун зарур маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишда замонавий бозор механизмларини кенг жорий етиш устувор вазифалар етиб белгиланди. Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва йирик саноат корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, саноат кооперациясини тизимли равишда ривожлантириш ҳамда давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш ва уларни рағбатлантириш чоралари назарда тутилган.
Фармон асосида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг ташкил етилиши ушбу ё‘налишда ягона ва самарали бошқарув тизимини ё‘лга қўйишга хизмат қилади.
Шу муносабат билан Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида мазкур агентликнинг ҳудудий бўлими раҳбари Сарвар Абдуллаев ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида туман тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида йиғилиш ўтказилди. Унда янги тизимнинг асосий мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар батафсил тушунтирилди.
Йиғилиш давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни давлат харидларига кенг жалб етиш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва ҳудуд иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат тармоқлари ва аҳоли еҳтиёжлари учун зарур маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишда бозор механизмларини кенг жорий етиш, тадбиркорлик субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперациясини изчил кенгайтириш, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.








